Дори воситаси VSY Biotechnology компанияси ва Истанбулдаги тиббиёт фанлари университети томонидан ишлаб чиқилган. 

Университет ректори Жавдат Эрдўлнинг таъкидлашича, дори лаборатория шароитларида самарали эканини кўрсатган ва энди унинг клиник синовларини ўтказиш лозим. “Биз коронавирусга чалинган кўнгиллиларда дорини синашга тайёрмиз”, деб айтган Эрдўл. 

Бироқ мутахассисларга бундай синовларни бошлаш учун Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсатини олиш керак бўлади.

Айни вақтда Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 133 мингдан ошиб кетди, ундан 3641 киши вафот этган, 82 мингдан кўпроқ одам соғайган.