Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вьетнамдаги шаҳарда коронавирус аниқлангани сабабли 80 минг турист шаҳардан олиб чиқиб кетилади
Мамлакатда апрелдан буён COVID-19га чалинганлар қайд этилмаётганди.
Вьетнамда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ тўртта янги ҳолат аниқланганлиги сабабли Дананг шаҳри икки ҳафтага ёпилади, у ердаги 80 минг турист зудлик билан олиб чиқиб кетилади. Бу ҳақда ВВС News хабар бермоқда.
Мамлакатда апрелдан буён COVID-19га чалинганлар қайд этилмаётганди. Вьетнам баҳорда тезкорлик билан чегараларни ёпган, беморлар билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш ва карантин жорий этиш ҳисобига эпидемияни жиловлай олганди. Бутун мамлакат бўйича 420та ҳолат қайд этилган бўлиб, бирорта ҳам бемор вафот этмаган.
Вьетнам бош вазири Нгуэн Суан Фук 27 июль куни Данангда муҳим аҳамиятга эга бўлмаган корхоналар ёпилиши ва шаҳар аҳолиси ижтимоий масофаланиш қоидаларига риоя қилиши тўғрисида фармойиш чиқарди.
Дастлабки ҳолат 27 июль куни қайд этилган бўлиб, 57 ёшли эркак грипп симптомлари билан шикоят қилган. У ҳозирда шифохонага ётқизилган, аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. У қандай қилиб COVID-19га чалингани аниқ эмас. У билан мулоқотда бўлган юз кишида касаллик аниқланмаган.
Дам олиш кунлари яна учта ҳолат аниқланган.
Мавзуга оид
09:34 / 05.08.2024
Виетнам президенти То Лам Компартия Марказий қўмитаси бош котиби этиб сайланди
11:54 / 26.08.2023
АҚШнинг «манглайидаги қора доғ» – америкаликлар Вьетнамдаги қишлоқ аҳолисини нега қатлиом қилганди?
17:49 / 14.08.2023
Ўзбекистонда коронавирусга қарши сут сотуви бошланди
18:30 / 23.05.2023