Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати

Бир неча йиллардан буён маҳаллий ишлаб чиқарувчи пенополистирол (пенопласт) ва базальт (минерал вата) билан тўлдирилган уч қатламли сендвич-панеллар, шунингдек, қўшимча элементлар билан Ўзбекистон бозорида ўз фаолиятини юритмоқда ва чет эл қурилиш бозорларига тўғридан-тўғри етказиб беришни амалга оширмоқда.

Ишлаб чиқаришнинг хусусий эканлиги компанияга энг мақбул нархларни таклиф этиш ва реализация қилинган маҳсулотларнинг юқори даражадаги сифатини кафолатлаш имконини беради. Ушбу хусусиятлар, шунингдек, муваффақиятли қурилишни амалга ошириш ва маҳсулотдан узоқ муддат давомида фойдаланиш гаровидир. Заводда 50 нафардан ортиқ юқори малакали мутахассислар хориждан келтирилган замонавий ускуналардан фойдаланган ҳолда фаолият олиб борадилар, ишлаб чиқариш жараёни эса бир дақиқага ҳам тўхтамайди – кечаю-кундуз 3 сменада олиб борилади.

Уч қатламли сендвич-панеллар кенг ассортиментда ва турли хил ранглар палитрасида, халқаро сифат сертификатининг барча мезонларига мувофиқ буюртма асосида тайёрланади. Малакали мутахассислар ўз ҳамкорларини ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларида – ҳисоб-китоб ва маслаҳат беришдан тортиб, то якуний маҳсулотни чиқаришгача қўллаб-қувватлайдилар. Таъкидлаш жоизки, MAXPRODUCT ўз маҳсулотларини республиканинг барча ҳудудларига етказиб бериш бўйича хизматларни тақдим этади ва шу орқали ўз ҳамкорлари учун янада қулай бўлган харид шартларини таъминлайди.

Девор ва том ёпиш сендвич-панеллари

Девор сендвич-панеллари турли хил объектлар қурилишида қурилиш материал сифатида ишлатилади ҳамда ғишт, ёғоч ва бетон блокларга муносиб муқобил материал ҳисобланади, чунки таъмирлаш вақтида улар бинонинг асосий тузилишига зарар етказмай алмаштиришни юқори аниқликда амалга оширишга имкон беради.

Компания девор сендвич-панелларидан ташқари хизмат кўрсатиши, сифати ва хизмат қилиш муддатларига кўра девор сендвич-панелларидан қолишмайдиган том ёпиш маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Том ёпиш сендвич-панеллари объектларнинг томини қуриш учун ишлатилади ва ҳар қандай об-ҳаво шароитларида ўрнатиш жараёнини тезда бажарилишига имкон беради. Ушбу турдаги сендвич-панеллар уч қатламга эга: ҳар икки томондан полимер қопламали цинкланган пўлат, тўлдирувчи – минерал ватали плита.