Ўзбекистон | 16:48 / 01.08.2020
16474
2 дақиқада ўқилади

Ёрдам пули ажратилишидаги қонунбузилишлар юзасидан прокуратурага мурожаат қилиш сўралди

Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон маълумотлар тарқатиш учун жиноий жавобгарлик борлигини эслатди.

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Бош прокуратураси рўйхат асосида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик ёрдам пули тарқатилиши жараёнида қонунбузилиш ҳолатлари кузатилаётганига оид ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган хабарларга муносабат билдирди.

Унда қайд этилишича, «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони ижросини тўла таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилиб, аниқ тадбирлар белгиланган ва ҳудудий прокурорларга алоҳида топшириқлар юборилган.

«Прокуратура органлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан белгиланган пул маблағларининг тўлиқ ва ўз муддатида манзилли етказилиши алоҳида назоратга олинди, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда қаътий чоралар кўрилиши таъминланади», – дейилади баёнотда.

Маҳкама бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилишни сўрамоқда.

Мурожаат учун телефонлар:

  • Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007
  • Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007
  • Жиззах вилоят прокуратураси – 72 226-1007
  • Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007
  • Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007
  • Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007
  • Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007
  • Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007
  • Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007
  • Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007
  • Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007
  • Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007
  • Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007
  • Хоразм вилоят прокуратураси – 62 226-1007

«Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлайди ва фуқароларимиздан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолади.

Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!» – дея таъкидланган Бош прокуратура ахборотида.

Мавзуга оид