Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусда ингаляцияни шифокор назорати остида қўллаш тавсия этилади – штаб аъзоси
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирусда ингаляция ёрдам беришига оид саволга жавоб қайтарди.
«Ингаляция турли йўтал шаклларида балғамни юмшатиш ва дренажлашда ёки бронхоспазмларда спазмни йўқотишда турли дори-дармонларни қўллаш билан тавсия этилади. Коронавирус билан касалланишда балғамсиз, қуруқ йўтал кузатилади. Бундай ҳолатда ингаляция қилиш яллиғланишга ёки йўтал кучайишига олиб келиши мумкин. Шундай экан, касаллик босқичини ҳисобга олган ҳолда, ингаляцияни қўллаш қатъий шифокор тавсияси ва назорати остида тавсия этилади», дея жавоб берган штаб аъзоси.
Бундан ташқари, коронавирус касаллиги кимларга юқмаслиги ҳақида маълумотлар мавжудлиги тўғрисидаги саволга ҳам жавоб берилди.
«ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган. Бугунги кундаги ҳолатга тўхталадиган бўлсак, ниқоб тақиб юриш ва ижтимоий масофа сақлаш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаганларга юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди. Одамлар билан мулоқотни чеклаган инсонларга юқмаслиги мумкин. Лекин вақт ўтиб, ҳар бир инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва шу даврда коронавируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса енгил кечиради», деди Севара Убайдуллаева.
Брифингда пандемия шароитида такси билан шуғулланувчилар учун махсус талаблар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Маълум қилинишича, хавфсизликни таъминлаш мақсадида такси билан шуғулланувчилар учун махсус талаблар мавжуд:
- Ҳайдовчи ва йўловчини касаллик юқтиришидан ҳимоялаш мақсадида шаффоф пластик ёки клёнка билан автомашина салонини иккига ажратиш;
- Йўловчилар машинани орқа салонига ўтиришгани мақсадга мувофиқдир, бу билан маълум масофаланиш имконияти яратилади;
- Шу билан бирга, ниқобларни тақиш талабларига риоя қилган ҳолда йўловчи ва ҳайдовчи ниқобларда бўлишлари керак;
- Шунингдек, автомашина ҳайдовчиси доимий равишда антисептик воситалардан фойдаланиши зарур.
Мавзуга оид
15:57 / 14.10.2025
Болаларга қандай ҳолларда ингаляция мумкин эмас? – мутахассис жавоб берди
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023