Яқинда, аниқроғи 2020 йил 27 июль кунида Германиянинг дунёга машҳур Volkswagen автоконцерни ўзининг Ўзбекистондаги расмий дилери фаолиятини бошлаган ва маҳаллий автобозорга бир платформада ишлаб чиқилган 3 хил модификациядаги Volkswagen Caddy автомобиллари билан кириб келган эди.

Хусусан, асосан, юк ташишга мўлжалланган Volkswagen Caddy Cargo автомобили 172 млн 100 минг сўмдан сотилиши маълум қилинди.

Volkswagen Caddy Combi 190 000 000 сўм, Volkswagen Caddy Trendline эса

221 900 000 сўмдан сотилиши онлайн тақдимот маросимида эълон қилинди.

Таъкидлаш ўринлики, автоҳаваскорлар томонидан узоқ кутилган янгиликдан сўнг, кўпчилик орасида немис автогигантининг мазкур моделлари асоссиз равишда қимматлиги хусусида, Европа мамлакатлари ёки Россияда ҳам ушбу моделларни анча арзонга сотиб олиш мумкинлиги ҳақида қизғин муҳокамалар бўлди.

Шу муносабат билан Ўзбекистонга олиб кирилган мазкур моделлар Ўзбекистонга яқин давлатлар, жумладан Германия, Польша, Россия ва Украинада қанчадан эканига доир ўзига хос ўрганиш ўтказишга қарор қилдик. Албатта, таққослаш учун бирламчи бозор нархлари олинди ва қиёсланди. 

Ўзбекистонда сотилаётган Volkswagen Caddy нархларини таққослаш осонроқ бўлиши учун Марказий банкнинг 2020 йил 4 августдаги доллар курси билан қайта ҳисоблаб чиқамиз. Бунда биз қуйидаги натижаларга эга бўламиз.

Cargo

Volkswagen Caddy Cargo 172 100 000/10209.86 = 16,856.254 АҚШ долларини ташкил этади.

Combi

Volkswagen Caddy Combi 190 000 000/10209.86 = 18,609.46 доллар

Trendline

Volkswagen Caddy Trendline 221 900 000/10209.86 = 21,733.89 доллар бўлмоқда.