Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Android иловалар Windows операцион тизимида ишлай бошлади
Windows операцион тизимида смартфондаги иловаларни қўллаб-қувватловчи функция пайдо бўлди. Ҳозирги вақтда ундан фақат Samsung девайслари фойдаланиши мумкин, деб хабар берди Android Police.
Your Phone Apps хизмати Windows 10 операцион тизимининг 20185 рақамли бета талқинида ишга туширилган. Унинг ёрдамида фойдаланувчи смартфонини Wi-Fi орқали компьютерга улаб, иловаларни ишга тушириши мумкин.
Microsoft компанияси маълумотига кўра, функция ҳали мукаммал эмас, компьютерда барча иловалар муаммосиз ишлаб кетолмайди, жумладан, баъзи иловаларда сичқонча ва клавиатурадан фойдаланиб бўлмайди.
Ҳозирги вақтда сервисдан фақат Windows операцион тизимининг бета-талқинида ва фақат Samsung смартфонларида фойдаланиш мумкин. Сервис тўлиқ ишга туширилганидан сўнг, уни фақат Galaxy Note20 ускуналарида қўллаш мумкин бўлади.
Your Phone Apps сервиси Windows операцион тизимининг барча фойдаланувчилари учун ноябрь ойида ишга туширилади.
Мавзуга оид
13:09 / 18.02.2026
Telegram блокировкаси фонида: россияликлар Windows билан муаммолардан шикоят қилмоқда
12:44 / 16.12.2025
iPhone’дан Android’га ўтиш энди анча осон
14:14 / 31.10.2025
Android iPhone’дан хавфсизроқ чиқди — Google янги тадқиқот натижаларини эълон қилди
18:55 / 14.10.2025