Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Даволаниш пайтида кўп фейк хабарларни аниқладим - коронавирусга чалиниб тузалган блогерлар
Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида коронавирусни бошидан ўтказган блогерлар касаллик даврида ахборотни қандай саралаш кераклиги ҳақида ўз тажрибалари мисолида сўз юритди.
Блогер Шаҳноза Соатованинг айтишича, вирус юқтирган инсон маълум вақтга келганда депрессияга тушиб қолиши мумкин.
«Бундай депрессия фақат менда кузатилди, деб ўйлагандим. Лекин касалликка чалинган бошқалар билан суҳбатлашганимда улар ҳам асабий, жиғибийрон бўлиб қолганини айтишди. Бу касалликнинг таъсирида ёки инсон узоқ вақт ўзини бетоб ҳис қилгани туфайли кузатиладиган ҳолат эканлигини ҳали мутахассислар ўрганиб кўришса керак.
Мен бу ҳолатни бошимдан ўтказаётган пайтда алоҳида изоляторга жойлаштирилган ҳолда даволанаётган эдим. Лекин қўлимда телефоним бор эди. Турли ваҳимали ахборотларни қабул қилганим ҳам жисмоний ҳолатимга таъсир қилганини сездим. Шундан сўнг бир неча кун интернет тармоғидан фойдаланмадим», - деди Шаҳноза Соатова.
Блогернинг қайд этишича, коронавирусдан даволанаётган пайтда интернет тармоғидан асосан яхши фильмлар кўриш ва керакли маълумотларни мақсадли излаш учун фойдаланиш лозим.
Блогер Азиза Қурбонова эса касаллик пайтида оилавий даволанганини маълум қилди.
«Турли хабарлар оқими менга ҳам ёмон таъсир қилди. Ахборот оқими натижасида маълум вақт кайфиятим бўлмади. Лекин даволаниш даврида кўп фейк хабарларни аниқладим. Кимдир тиббий ниқобга спиртли мато қўйилса, яхши таъсир қилиши ҳақида, бошқа биров эса узоқ муддат тиббий ниқоб тақиб юриш пневмонияга сабаб бўлиши ҳақида фейк хабарлар тарқатди.
Бу каби хабарларга ишониб, таъсирига тушиб қолмаслик учун хабарларнинг тўғри-нотўғри эканини текширишни ўрганиш лозим», - деди Азиза Қурбонова.
Пресс клубнинг ушбу сессиясида фейк ахборотларни қандай саралаш кераклиги ва даволашга оид маълумотларда аниқлик бўлиши лозимлиги ҳақида ҳам сўз юритилган эди.
Мавзуга оид
10:33 / 15.04.2023
«Миллий ва ахлоқий қадриятларимиз акс этган қонун» — Шаҳноза Соатова
15:14 / 15.11.2022
Журналистга қўполлик қилган ҳокимлик матбуот котибига огоҳлантириш берилди
11:04 / 15.11.2022
“Халқ ғазабини қўзғатишни бас қилинг!” – Учтепа ҳокими матбуот котиби газ муаммосини кўтарган журналистни койиб берди
19:10 / 27.05.2022