Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Формула-1”нинг 70 йиллигига бағишланган пойгада Макс Ферстаппен ғалаба қозонди
“Ред Булл” аъзоси Макс Ферстаппен “Формула-1” пойгаларининг жорий мавсумдаги 5-босқичи - 70 йиллик гран-присида ғалаба қозонди. Пойга Британиядаги “Сильверстоун” автодромида бўлиб ўтган. Айнан шу трассада 1950 йил майида “Формула-1” тарихидаги илк пойга бўлган.
“Бу ерда ғалаба қозониш – ақлбовар қилмас натижадир. Ҳаммаси яхши кечди ва мен жуда бахтиёрман. Ҳозирча бизда барча пойгаларда “Мерседес”даги рақибларга босим ўтказиш имконияти бўлмаяпти. Мен босим ўтказишга ҳаракат қилдим, натижада рақиблар боксга кетишларига тўғри келди, мен эса бир маромда кетдим”, деб айтган Ферстаппен.
2-ўринни “Мерседес” аъзоси, амалдаги чемпион Льюис Хэмилтон, 3-ўринни жамоанинг яна бир аъзоси Валттери Боттас эгаллаган.
22 ёшли пойгачи учун ушбу ғалаба жорий мавсумдаги биринчи ва “Формула-1”даги 9-ғалабаси бўлди. У бундан аввалги ғалабасини 2019 йил 17 ноябрда Бразилия гран-присида қўлга киритган.
5-турдан кейин пойгада Хэмилтон 107 очко билан етакчилик қилмоқда. 2-ўринга Ферстаппен (77 очко) кўтарилиб олган, 3-ўринни эса Боттас (73 очко) эгалламоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 09.12.2025
Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
20:06 / 05.10.2025
McLaren Формула-1 конструкторлар кубогини муддатидан олдин қўлга киритди
18:33 / 21.09.2025
Ферстаппен F1 пойгасида Озарбойжон Гран-приси ғолиби бўлди
17:22 / 25.05.2025