Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар Арктикада 2035 йилгача барча муз эриб кетиши мумкинлигини айтишмоқда
Иқлимшуносларнинг таъкидлашича, глобал исиш мавжуд бўлиб, у сайёрамиз қиёфасини тубдан ўзгартириши мумкин. Уларнинг айтишича, 2035 йилгача қутбдаги муз қалпоғи деярли тўлиқ йўқ бўлиб кетиши мумкин.
Олимларни бундай хулосага Артиканинг охирги музлик даврлариаро илиқ даврдаги ҳолатини ўрганишлари олиб келди. Бу ҳақда Nature Climate Change нашрида маълум қилинди.
“Биз биламизки, Арктика глобал исиш таъсирида кучли ўзгармоқда. У билан Ер тарихидаги охирги илиқ даврда нима юз берганини ўрганиб, яқин келажакда нима юз бериши мумкинлигини яхшироқ тушуна бошладик. 2035 йилга келиб Арктика муз қопламисиз қолиши мумкинлиги инсониятни глобал исишга қарши фаолроқ курашишга ундаши керак”, деб айтган тадқиқот муаллифларидан бири, Британия антарктик хизмати ходими Луиза Сайм.
Дунё иқлимшуносларининг деярли барчаси глобал исиш мавжудлиги ҳамда сайёрамизда ҳарорат ўсиши 1,5 даража атрофида ушлай олинмаса, у Ер шари қиёфасини тубдан ўзгартириб юборишига шубҳа қилмайдилар. Бундан сайёрамиз иқлими компьютер моделлари ва турли иқлим сунъий йўлдошлари ҳамда метеорологик станциялардан олинаётган маълумотлар дарак бермоқда.
Бу жараённинг биринчи ва бош қурбонлари Ер шарининг қутборти ҳудудлари ва тоғ музликлари бўлиши мумкин. Бу ҳудудларда ҳарорат ҳозирдаёқ ўтган юз йилликдагига нисбатан 4-9 даража иссиқ бўлмоқда. Натижада бу музликлар майдони қисқаришига олиб келиши, бунинг натижасида Антарктика ва Арктиканинг қатта қисми муздан маҳрум бўлиши мумкин.
Олимлар Артиканинг қиёфаси 125 минг йил аввал – Микулин музлик даврлариаро илиқ даврида қандай ўзгарганини таҳлил қилиб, юқорида келтирилган жараён олимлар кутаётгандан тезроқ кечиши ҳақидаги хулоса келишди.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бундай жараёнлар Ерда 2035 йилдаёқ бошланиши мумкин. Бу вақтда Арктикадаги ҳарорат кўрсаткичлари Микулин музлик даврлариаро даври бошидаги кўрсаткичларга хос бўлади. Шу тариқа, қутб муз қалпоғи аввалги иқлим моделлари кўрсатгандан кўра деярли ярим аср эрта йўқолиши мумкин.
Олимлар уларнинг янги прогнози амалдорлар эътиборини тортишига ва уларни иссиқхона газлари ҳажмини камайтириш бўйича янги чораларни амалга ошириш устида фаолроқ ишлашга мажбур қилишига умид қилишмоқда. Бу Арктика исишини секинлаштириши ва инсониятга қутб муз қалпоғи йўқолгандан кейин иқлимнинг тубдан ўзгаришига тайёр туришга вақт беради.
Мавзуга оид
13:45 / 12.02.2026
НАТО Арктика хавфсизлигини мустаҳкамлашга киришди
21:22 / 11.02.2026
НАТО «Арктика қўриқчиси» миссияси бошланганини эълон қилди
12:13 / 14.01.2026
Арктика хавфсизлиги: Германия Россия ва Хитой таҳдидларига ишора қилди
13:10 / 13.01.2026