«Ҳар йили август ойида умумтаълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш арафасида ўқитувчиларга дарс соатларини тақсимлаш жараёни амалга оширилиб келинади. Афсуски, шу вақтга қадар уларга дарс соатларини тақсимлаш учун аниқ бир мезон белгилаб берилмаган, айтиш мумкинки, бу жараёнда инсон омили муҳим саналиб, мактаб раҳбари дарс соатларини тақсимлаган.

Ўқитувчиларга дарс соатларни тақсимлашда уларнинг эришган натижалари ва касбий маҳоратига етарлича эътибор қаратилмаган. Жорий йилнинг 30 июнида Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг қарори билан тасдиқланган Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида 3271-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур низом билан ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби белгиланди», дейилади вазирлик ахборот хизматинин хабарида.

Таъкидланишича, энди ўқитувчиларга дарс соатларни тақсимлашда уларнинг эришган натижалари ҳамда касбий маҳоратига қараб устуворлик белгиланган. Бунда биринчи навбатда педагогик фаолияти давомида юқори натижаларга эришган, касбий маҳорати юқори ўқитувчиларга кўпроқ дарс соатларини ажратиш белгилаб қўйилган. Шу ўринда айтиш жоизки, билимли, тажрибали ва ўз устида доимий ишлайдиган ўқитувчига кўпроқ дарс соати ажратилиши мактабларда таълим сифатининг ошишига хизмат қилиб, келгусида ўзининг ижобий самарасини берган. 

Хусусан, ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:

– халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

– ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;

чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);

TOP–1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;

– асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;