ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилот раҳбарлигига навбатдаги сайловларда ўз номзодини қўйишини тасдиқлади.
«Албатта, келаси йилги сайловларда номзодимни қўяман. Менинг дастурим ёки шиорим жуда оддий, аммо шу билан бирга жуда аниқ: «Футбол бутун дунёдаги барчага тегишли». Биз шунга интилмоқдамиз. Мен шунга интилмоқдаман», – деди у.
Инфантино билан боғлиқ можаро ФИФА президентининг жаҳон футболи даромадларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш режалари фонида авж олганди. Июл ойи охирида швейцариялик мулозим жаҳон чемпионатлари ва бошқа йирик турнирлар учун барча медиа, ҳомийлик ва бошқа ҳуқуқларни акцияларининг бир қисмини ташқи инвесторларга сотиш режалаштирилган алоҳида тузилмага ўтказмоқчи экани маълум бўлди.
Бу ғоя дарҳол жуда салбий қабул қилинди: УЕФА турнирларни бойкот қилиш билан таҳдид қилди, КОНКАКАФ, ОФК ва КОНМЕБОЛ ҳам танқидий муносабат билдирди.
Қатор мамлакатлар ФИФА раҳбарлигига сайловларда Инфантинони қўллаб-қувватлашдан воз кечди.














