Президентнинг “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Стратегиянинг асосий мақсади – автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг, уларнинг эксплуатация қилиш хусусиятларини оширишнинг иқтисодиёт барқарор ва илдам ривожланишига, республика мудофаа қобилияти ва иқтисодий хавфсизлиги мустаҳкамланишига, аҳоли турмуш даражаси ўсишига кўмаклашадиган йўналишлари, ёндашувлари ва механизмларини белгилаб олиш.

Қўйилган мақсадга эришиш учун Стратегиянинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • йўл қурилишини ривожлантириш ва такомиллаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати асосларини ишлаб чиқиш;
  • амалдаги транспорт йўлакларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш, шунингдек қуйидагиларни таъминлайдиган янги транспорт йўлакларини яратиш:
  • бирор-бир мамлакатга қарамликни истисно этадиган минтақавий ва халқаро бозорларга энг қисқа кўп вариантли чиқиш йўллари;
  • қўшни мамлакатлар ҳудудларини кесиб ўтмай, республика ҳудудлари ўртасида автотранспортнинг самарали ва тўсиқсиз ҳаракатланиши;
  • республика ҳудудларини бирлаштирувчи стратегик автойўлларнинг тоғли участкалари бўйича йўловчилар ва юкларни йил давомида ишончли ташиш;
  • халқаро транспорт маршрутлари ва йўналишларидан фойдаланишда халқаро ташкилотлар ва минтақавий интеграция тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш;
  • йўл хўжалигида маблағларни бошқариш, молиялаштириш ва сарфлашнинг самарали тизимини амалга ошириш;
  • мавжуд йўл тармоғини сақлаб туриш бўйича ишларни биринчи навбатда амалга оширган ҳолда йўл тармоғи хавфсизлигини таъминлаш;
  • эскирган йўл қопламаси ва бошқа йўл иншоотлари тикланишини таъминлайдиган ҳажмларда таъмирлаш ишларини олиб бориш;
  • йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, транспорт-йўл мажмуасининг атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш;
  • иқтисодиёт ва аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, автойўллар тармоғини такомиллаштириш ва кенгайтириш ҳамда давлатнинг стратегик вазифаларини ҳал этиш;
  • қўйилган мақсадларга эришиш учун йўл индустрияси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
  • давлат йўл сиёсатининг ва йўл қурилиши ривожланишини тартибга солишнинг асоси сифатида йўл хўжалигининг норматив-ҳуқуқий ва техник базасини янада такомиллаштириш;