ОКМК «Локомотив» устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Дастлаб Суҳроб Султонов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган бўлса, иккинчи бўлим бошида олмалиқликлар легионери Йован Жокич мувозанатни тиклади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Зафар Полвонов ва Жасур Умаров томонидан урилган голлар Миржалол Қосимов жамоасига 3 очко келтирди. Ғалабадан сўнг ОКМК очколарини 24тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. «Темирйўлчилар» 12 очко билан 8-поғонага жойлашишган.
«Бунёдкор» Олмалиқда «Металлург» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди. Нурилло Тўхтасиновнинг дубли «қалдирғочлар»га 3 очко келтирди. Ғалабадан сўнг «Бунёдкор» очколарини 20тага етказиб, 3-ўринни мустаҳкамлаб олди. «Металлург» эса 16 очко билан 7-поғонага тушиб кетди.

Бекободда ўтказилган беллашувда Қаршининг «Насаф» жамоаси Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби устидан йирик ҳисобда зафар қучди. Ислом Кенжабоев, Бобур Абдихолиқов ва захирадан майдонга тушган Ҳусаин Норчаевнинг киритган тўплари воҳаликлар ғалабасини таъминлади. Ушбу ғалабадан кейин «Насаф» очколари сонини 19тага етказиб, Суперлига турнир жадвалида 4-ўринга чиқиб олди. «Сўғдиёна» эса 11 очко билан 9-ўринда қолди.
Суперлига, 10-тур, 17 август
ОКМК – Локомотив 3:1
Тошкент, «Бунёдкор» стадиони
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Фарруҳ Янсупов.
Голлар: Йован Жокич (47), Зафар Полвонов (88), Жасур Умаров (90+1) – Суҳроб Султонов (36, автогол).
ОКМК: Суҳроб Султонов, Акмал Шораҳмедов (Мирғиёс Сулаймонов, 84), Дилшод Жўраев, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов, Йован Жокич, Миржамол Қосимов (Шаҳзод Нурматов, 84), Баҳром Абдураҳимов (Санжар Турсунов, 46, Жасур Умаров, 90), Арслонмурод Аманов (Мурод Тошматов, 74), Зафар Полвонов, Ҳожимат Эркинов.
Локомотив: Жавоҳир Илёсов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Каха Махарадзе, Фарруҳ Иброҳимов, Шерзод Файзиев, Диёр Туропов, Вадим Афонин (Иброҳим Ғанихонов, 74), Аваз Ўлмасалиев, Жавоҳир Алижонов (Даврон Умиров, 60), Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев.
Бунёдкор – Металлург 2:0
Олмалиқ, ОКМК спорт мажмуаси










