«Авто 60 ой» иши бўйича суд жараёнлари бошланди
«Avto 60 oy» МЧЖ мансабдор шахслари қисқа вақт ичида 19,3 минг нафар фуқароларнинг жами 54,3 млрд сўм миқдордаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда айбланмоқда.
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан «Avto 60 oy» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунига етказилиб, жиноят иши судга юборилган.
Kun.uz олган маълумотга кўра, иш юзасидан суд тергови ҳаракатлари жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан, судья Д.Валиев раислигида олиб борилмоқда.
Жамият мансабдор шахслари сохта тадбиркорлик, пул маблағларини ноқонуний жалб этиш, фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.
Жабрланувчилар сонининг кўплигини инобатга олиб, иш тафсилотларидан хабардор қилиб бориш мақсадида ЖИБ Чилонзор туман суди томонидан махсус @jibChilonzorsudi телеграм канали ташкил қилинган. Жиноят ишининг барча жабрланувчиларидан мазкур телеграм каналига обуна бўлиши сўралмоқда.
Тошкент шаҳрида яшовчи жабрланувчилардан 6 августдан бошлаб, ҳафтанинг душанба кунидан шанба кунига қадар соат 10:00дан 17:00гача туман суди биносига келишлари сўралмоқда. Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 1а-уй. Мўлжал - Ҳлебушкина номидаги болалар уйи.
Тергов материалларига кўра, «Авто 60 ой» МЧЖ вакиллари фуқароларга UzAuto Motors автомобилларини дастлабки тўлов ва фоизларсиз бўлиб тўлашга сотиб олишни таклиф қилиб, 19,3 минг мижоз билан шартнома тузиб, уларнинг 54,3 млрд сўм миқдоридаги маблағларини жалб қилган. Етказилган моддий зарарнинг 36,8 млрд сўми тергов давомида қопланган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
18:57 / 06.01.2025
Тармоқларда янги фирибгарлар: фаоллашаётган тредингчилар, 2 кунга “права” ва Masdar ниқобидаги молиявий пирамида
21:14 / 22.10.2024
Kun.uz огоҳлантирган Whats платформаси молиявий пирамида эканлиги тасдиқланди: ИИВ жиноят иши қўзғаган
17:08 / 24.09.2024
Молиявий пирамида тарғиботига йўл қўйган мактаб директори ва боғча мудираси ишдан олинди
17:56 / 21.09.2024