Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган автоҳалокат содир бўлди
2020 йил 18 август куни соат 15:30ларда Самарқанд вилояти Ургут туманидаги «Бахрин» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 — Тошкент – Термиз автомобиль йўлида тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган йирик автоҳалокат содир бўлди.
«Адолат сари» газетаси хабарига кўра, ҳайдовчи — Жомбой туман «Чалақўрғон» маҳалласида яшовчи А.Д. бошқарувида бўлган «ЗИЛ» русумли юк автомашинаси Самарқанд – Ургут йўналишида қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган, Ш.А. бошқарувида бўлган «Cobalt» русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Натижада, «Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчиси А.Ш., йўловчилари — Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган Ж.А. ва Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган Т.Н. воқеа жойида вафот этган. Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган учинчи йўловчи Б.И. Ургут туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
«Cobalt»нинг бошқа йўловчилари — Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи Ф.М., унинг ўғли — вояга етмаган Б.А. ва Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи М.Л. тан жароҳати олиб, Ургут ТТБга ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
18:31 / 18.05.2026
“Боламни копток каби учириб юборган”: Олмалиқда пикап бир болани ўлдирди, бири комада
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
19:01 / 10.05.2026