19 август куни соат 16:30 лар атрофида Яшнобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2003 йилда туғилган ҳайдовчи BYD Han русумли автомобилда Махтумқули кўчасидан Истиқлол кўчаси томон С.Азимов кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда рул бошқарувини йўқотган.
Оқибатда автомобил йўл ўртасидаги металл устунга бориб урилган.
Расмий хабарда ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот келтирилмаган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙҲХБ ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.








