WeChat фойдаланувчилари Трамп маъмуриятини судга беришди
Август бошида Дональд Трамп АҚШда WeChat иловасидан фойдаланишни тақиқлаш кўзда тутилган фармонни имзолаганди.
WeChat иловасининг бир гуруҳ фойдаланувчилари АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг ушбу иловани АҚШда тақиқлаш тўғрисидаги фармонини бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилди.
Сан-Франциско округ судига тақдим этилган аризада таъкидланишича, Трампнинг мазкур фармони АҚШ Конституциясига зиддир. Даъво аризаси АҚШда рўйхатга олинган WeChat Users Alliance нотижорат ташкилоти, қатор кичик корхоналар ва жисмоний шахслар томонидан берилган, деб ёзади The Wall Street Journal.
Таъкидланишича, даъвогарлар WeChat иловаси ёки уни ишлаб чиққан Tencent компаниясига алоқадор эмас. Уларнинг сўзларига кўра, альянс бизнес ва шахсий ҳаётида ушбу иловадан фойдаланувчилар томонидан ташкил этилган.
Дунё бўйича фойдаланувчилари сони 1,2 млрд кишидан ошувчи WeChat ўзида ижтимоий тармоқ, мессенжер, мобил тўловлар платформаси, маркетинг платформаси ва бошқа функцияларни мужассамлаштирган.
Август бошида Трамп АҚШда WeChat иловасидан фойдаланишни тақиқлаш кўзда тутилган фармонни имзолаганди.
WeChat фойдаланувчилари манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Майкл Бьеннинг қайд этишича, ушбу тақиқ сўз эркинлигини поймол қилишдан ташқари, келиб чиқиши хитойлик бўлган америкаликларнинг ҳуқуқларини бузиш ҳамдир.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024