Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонобод 86 давлат ижрочилари келадиган халқаро миллий эстрада фестивали ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда
Андижон вилоятида ички ва ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида Хонобод шаҳрида миллий эстрада ижрочилиги бўйича халқаро фестивал ўтказилади. Мазкур фестивалга дунёнинг 86 мамлакатидан миллий эстрада хонандаларини таклиф этиш режалаштирилган. Айни кунларда Хонободда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
“2021 йилнинг баҳорида ўтказилиши режалаштирилган мазкур фестивал ички ва ташқи туризмни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Шуни инобатга олиб, фестивалга пухта тайёргарлик кўрилади. Маданият вазирлигидан вакиллар келиб, саҳналар ўрнатиладиган жойларни танлаб кетишган. Ҳозирда саҳналарни барпо этиш, шу билан бирга меҳмонлар жойлаштириладиган биноларда ҳавас қилса арзигулик шарт-шароитларни яратиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Шунингдек, томошабинлар мириқиб ҳордиқ чиқаришлари учун барча қулайликлар яратилади”, деди вилоят ҳокимлиги вакили биз билан суҳбатда.
Мавзуга оид
23:27 / 12.05.2025
Андижонда 30 минг доллар билан қўлга тушган судя иши бўйича маълумот берилди
07:30 / 08.06.2024
Электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро давлатга 126 млн сўм зарар етказди
08:50 / 22.03.2024
Андижон - Хонобод - Андижон йўналишида шаҳарлараро поезд ҳаракати йўлга қўйилди
17:57 / 20.03.2021