Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳали бунақаси бўлмаган»: Бразилияда 2 йил олдиндан соя ҳосили учун шартномалар тузилмоқда
Бразилиялик фермерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ошгани сабабли 2022 йилда олинадиган соя ҳосили учун шартномалар тузишни бошлашди. Савдолар ҳажми жаҳон иқтисодиётидаги мавҳумлик ва миллий валюта – реал курсининг пастлаши сабабли ўсмоқда.
2020 йил 7 август ҳолатига кўра, бразилиялик фермерлар 2020-2021 йиллардаги соя ҳосилининг 43 фоизини сотиб бўлишган. Анъанавий равишда бу вақтга келиб ҳосилнинг фақатгина 16 фоизини сотишга муваффақ бўлинарди. Бу ҳақда Safras & Mercado компанияси ҳисоботига таяниб Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Мату Гросу штати аграр иқтисодиёти институти маълумотларига кўра, соя етиштирувчилари жорий июль охирига келиб 2 йилдан кейингина йиғиб олинадиган ҳосилнинг 1,3 фоизини сотиб бўлишган. Институт директори ушбу вазиятни мисли кўрилмаган, деб атаган.
Маълум қилинишича, савдоларнинг катта қисми бартер асосида амалга оширилмоқда. Фермерлар ўз маҳсулотини қишлоқ хўжалиги воситалари – ўғитлар ва кимёвий моддаларга алмашмоқда.
Бразилиянинг ўзида ҳам соя нархи рекорд даражага кўтарилган. Бу реалнинг курси долларга нисбатан тушиб кетгани ва мой маҳсулотларига талаб ошгани ортида юз бермоқда. 2020 йилда Бразилия реали жаҳоннинг асосий валюталарига нисбатан кўпроқ қадрсизланган, мой маҳсулотлари захиралари соя учун тарихдаги энг юқори талаб сабабли рекорд паст кўрсаткичга тушиб кетган.
“Фермерлар хатарларни камайтиришга ҳаракат қилишмоқда, валюта курси ўзгариб туриши эса бундай хатарлардан бири ҳисобланади”, деб айтган Safras таҳлилчиси Луис Фернандо Роке.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026