29 август соат 06:00 дан 18:00 га қадар Фарғона йўли кўчасининг Нукус ва Қўйлиқ ота кўчалари оралиғидаги қисми таъмирлаш ишлари муносабати билан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, шу сабабли ушбу кўча орқали тўлиқ ва қисман ҳаракатланувчи 14 та автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди.

13т-сонли йўналишнинг сўнгги бекати вақтинчалик Ҳ.Бойқаро кўчасидаги Бектемир туман ҳокимлиги бекатида ташкил этилади. Йўналиш ҳаракати Бектемир туман ҳокимлиги бекатидан икки томонлама Ҳ.Бойқаро кўчаси, Сувсоз мавзеси, Оҳангарон йўли, Паркент, Махтумқули, КҲАЙ кўчалари орқали Тошкент вокзалигача ташкил этилади.
12-сонли йўналиш Қўйлиқ деҳқон бозори бекатидан ТҲАЙ, Уйсозлар 3-тор, Қурувчилар, Уйсозлар, Уйсозлар 2-тор, Иззат, Қорасув, Алимкент, Элбек, Тараққиёт 2-тор, Махтумқули, КҲАЙ, Туркистон кўчалари, Тошкент вокзали орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда Бошлиқ мавзесигача ташкил қилинади.
15-сонли йўналишнинг сўнгги бекати вақтинчалик Мўйноқ ва Фарғона йўли кўчалари чорраҳасига яқин жойлашган Мўйноқ кўчасидаги 216-мактаб бекатида ташкил қилинади. Йўналиш ҳаракати Мўйноқ кўчасидан, Иззат, Бешариқ, Авиасозлар, Элбек кўчалари орқали Дўстлик метросигача икки томонлама ташкил этилади.
22-сонли йўналиш ҳаракати вақтинчалик Толимаржон кўчасидаги “Электроаппарат заводи” бекатида қисқартирилади ва ушбу йўналиш “Электроаппарат заводи – Тошкент МУМ” оралиғида ҳаракатланади.
26-сонли йўналиш ҳаракати вақтинчалик М.Ашрафий кўчасидаги “Фарғона бозори” (Рисовый) бекатидан қисқартирилади ва ушбу йўналиш “Фарғона бозори – Янгиобод мавзеси” оралиғида ҳаракатланади.
37-сонли йўналишнинг сўнгги бекати вақтинчалик Янги Қўйлиқ кўчасидаги "Корзинка" бекатида ташкил этилади. Йўналиш ҳаракати Янги Қўйлиқ кўчасидаги "Корзинка" бекатидан бошлаб Янги Қўйлиқ, ТҲАЙ, Қумариқ кўчалари (Аэропорт-3), Қумариқ, А.С.Банокатий, Сарикўл, Туркистон, Т.Шевченко кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда Тошкент марказий универмагигача ташкил этилади.
















