Уларнинг кутилганидек самара беришига тўсиқ бўлаётган муаммо ва камчиликлар йўқ эмас, албатта. Шуни таъкидлаган ҳолда, қуйида сўнгги йилларда маҳалла институтлари фаолиятини янада такомиллаштириш борасида нималар қилинганини санаб ўтамиз.
Соҳага оид 42 та қонун ҳужжати, жумладан, 4 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та фармон ва қарори, ҳукуматнинг 33 та қарори қабул қилинди, 50 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштирилди.
Бундан ташқари, маҳаллаларда қатор институционал ўзгаришлар ҳам амалга оширилди. Булар:
– оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди;
– «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти ташкил этилди;
– аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини аниқлаш ҳамда ҳал этишда «Маҳалла – сектор – халқ қабулхонаси – маҳалла» принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий этилди;
– «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган янги тизим жорий этилди;
– маҳаллаларда ҳуқуқ-тартибот, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик бўйича 3 нафар маҳалла раисининг ўринбосари лавозими жорий этилди;
– ёшлар ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маҳалла раисининг 2 нафар маслаҳатчиси лавозимлари киритилди;
– маҳаллаларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссиялар,






