Президент «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан чет эл фуқаролари ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Қуйидагилар «Дўстлик» ордени билан тақдирланди:
- Торкунов Анатолий Васильевич – Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори (Россия Федерацияси) — Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, гуманитар соҳадаги кўп йиллик самарали ҳамкорликни ҳамда академик ва илмий-таълим алмашувлар бўйича узоқ муддатли дастурларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашдаги шахсий ҳиссаси, шунингдек, халқаро муносабатлар ва иқтисодиёт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдаги бевосита иштироки учун.
- Таро Асо – Япония Бош вазири ўринбосари, молия вазири, Япония парламентидаги Ўзбекистон билан Дўстлик лигаси раиси (Япония) — Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари ривожига ва кўпқиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қўшган катта ҳиссаси, Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий ислоҳотларни самарали амалга оширишга қаратилган муҳим ташаббус ва амалий саъй-ҳаракатлари, Япониянинг етакчи компания ва ташкилотлари иштирокида мамлакатимиздаги устувор ижтимоий, инфратузилма ва сармоявий лойиҳаларни, қўшма маданий-гуманитар дастурларни рўёбга чиқаришга кўрсатаётган улкан кўмаги учун.
Ўзбекистон Республикаси билан ҳар томонлама шериклик муносабатларини ривожлантиришга доир муҳим дастур ва лойиҳаларни рўёбга чиқаришдаги амалий кўмаги, халқлар ўртасидаги ўзаро бир-бирини англаш ва қўллаб-қувватлаш тамойилларини мустаҳкамлаш, дўстлик ва маданий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар «Дўстлик» ордени билан мукофотланди:
- Аҳмад Ражаб Муҳаммад Али Ризқ – Қоҳира университетининг археология факультети профессори (Миср Араб Республикаси)
- Мавланов Шухрат Қурвантаевич – «Росагрокомплекс» масъулияти чекланган жамияти бош директори (Россия Федерацияси)
- Марк Эдвард Риз – Шарқшунос олим, ўзбек адабиёти таржимони (АҚШ)
- Махмудова Камола Абдумаликовна – Европа тикланиш ва тараққиёт банки катта банкири
- Муҳаммадзода Ҳусейн Сиддиқ – Навоийшунос олим ва адиб (Эрон Ислом Республикаси)
- Пракаш Кежривал – «Indorama Corporation Pte. Ltd» компанияси директори (Сингапур Республикаси)















