Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳайъати аъзоларининг сони 7 нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланади:

1. Назиров Атабек Анварович - Директор

2. Махкамов Турсунбой Эркинович - Директорнинг биринчи ўринбосари

3. Мухамедов Диёр Рауфович - Директор ўринбосари

4. Джураев Аъламжон Эшмуротович - Қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларини назорат ва инвесторларни ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи

5. Эгамбердиев Шерзоджон Алишер ўғли - Қонунчиликни такомиллаштириш бошқармаси бошлиғи

6. Алимов Олимжон Давронович - Эмитентлар ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

7. Сафаев Носир Салихович - Йиғма-ахборот таҳлил бошқармаси бошлиғи.

Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоров ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори О.А.Назиров зиммасига юкланади.