Тожикистон транспорт вазири ишдан олинди. Унинг ўрнига бош вазир ўринбосари вазир этиб тайинланди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 31 август куни бир неча нафар юқори лавозимли шахсларни ишдан бўшатиш ва уларнинг ўрнига бошқа шахсларни тайинлаш бўйича фармонларни имзолади.
Жумладан, мамлакат транспорт вазири Худоёр Худоёрзодани лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармон имзоланган. Худоёрзода нафақага чиқарилган.
Аввалроқ, 62 ёшли Худоёр Худоёрзода ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган, аммо қариндошлари уни қутқариб қолган эди.
Тожикистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, бош вазир ўринбосари Азим Иброҳим Худоёрзоданинг ўрнига Транспорт вазири лавозимига тайинланган.
1962 йил 1 мартда Хатлон вилояти Мир Саид Али Ҳамадони туманида туғилган Азим Иброҳим олий таълимни Ўзбекистонда олган. У 1984 йилда Тошкент давлат техника университетини имтиёзли диплом билан тамомлаган.
Азиз Иброҳим 2013 йил 23 ноябрда мамлакат президентининг фармони билан Тожикистон бош вазири ўринбосари этиб тайинланган ва шундан буён шу лавозимда ишлаб келаётганди.
Бундан ташқари, Тожикистон президенти мамлакатнинг Хитой ва Саудия Арабистонидаги элчиларини ҳам алмаштирган.
Парвиз Давлатзода бошқа ишга ўтиши муносабати билан Тожикистоннинг Хитойдаги ва бир вақтнинг ўзида Вьетнамдаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнини Саидзода Зоҳир Озод эгаллаган.
Тожикистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ва бир вақтнинг ўзида Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили Заробиддин Қосимий лавозимидан бўшатилиб, Тожикистоннинг Мисрдаги элчиси этиб тайинланган.
Карим Акрам Муҳаммадрасул эса унинг ўрнига Тожикистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси этиб тайинланган.
Мавзуга оид
16:51 / 16.12.2024
Конибодомда яна тўрт кишининг жасади топилди
19:01 / 10.12.2024
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
13:32 / 04.07.2024
Тожикистондаги ЙТҲда уч ўзбекистонлик ҳалок бўлди
10:41 / 29.06.2024