Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2020 йилдаги «Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент ҳамда объектларнинг хавф-хатарлар тоифалари таснифини тасдиқлаш тўғрисида»ги 496-сон қарори қабул қилинди.
 
Ҳужжат Президентнинг 5.02.2020 йилдаги «Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-4586-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.
 
Norma’нинг ёзишича, маъмурий регламентда қуйидагилар белгиланган:

  • қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишдаги вазифалари;
  • архитектура-қурилиш назоратини амалга ошириш, қурилиш объектларининг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш тартиби;
  • қурилиш объектларининг хавф-хатар тоифаси бўйича мураккаблик тоифалари таснифи;
  • давлат қурилиш назорати турлари, мезонлари ҳамда уларни амалга ошириш мезонлари;
  • бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш тартиби.

Қурилиш вазирлигига бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

  • Президентнинг 27.07.2018 йилдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритиш;
  • ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириш.

Регламент Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан назорат олиб бориш тартибини белгилайди. Назорат хавф-хатар тоифасидан келиб чиққан ҳолда ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шакли ва молиялаштириш манбаларидан қатъи назар амалга оширилади.
 
Республика ҳудудида объектлар қуриш ва реконструкция қилишни, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юборилиши талаб этиладиган объектлар мажбурий тартибда давлат қурилиш назоратига олинади. Давлат назоратини амалга ошириш тартиби Регламентга иловага схемада келтирилган.
 
Давлат қурилиш назорати қурилиш объектларининг хавф-хатар тоифалари бўйича тўрт тоифага бўлинади: