Логотипда Лос-Анжелесни билдирувчи LA ҳарфлари ва 28 сони тасвирланган. L ва 28 қора рангда тасвирланган, А ҳарфи эса 26 хил кўринишда ўзгаради. Бу шаҳарнинг таниқли одамлари тарихини ифодалайди.
We are a community of inspired individuals and fearless dreamers. It’s time we made our mark. #LA28 #LA28Creator pic.twitter.com/XagKkA5d9a
— LA28 (@LA28) September 1, 2020
Логотипнинг вариантлари муаллифлари орасида қўшиқчи Билли Айлиш, актриса Риз Уизерспун, фигурали учувчи Адам Риппон, футболчи Алекс Морган, спринтерлар Эллисон Феликс ва Майкл Жонсон, сноубордчи Хлоя Ким ва сузувчи Симоне Мануэль бор.
Ёзги Олимпиада учинчи марта Лос-Анжелесда бўлиб ўтади. Шаҳар 1932 ва 1984 йиллардаги Олимпиадаларни ҳам қабул қилган.
Бир йил аввал Парижда ўтадиган 2024 йилги ёзги Олимпиада рамзи тақдим этилганди. У медаль, Олимпия машъаласи ва Франциянинг энг таниқли аёли – Франция рамзларидан бири ва “Эркинлик, Тенглик, Биродарлик” миллий шиори тимсоли ҳисобланган Марианна юзини ўзида бирлаштирган.












