PSM Auto кўргазма залида, ушбу акцияда бош мукофотни топшириш учун ташкиллаштирилган тантанали тақдимот бўлиб ўтди ва у ерда ангренлик аёл Зарина Баймакова бутун оиласи аъзолари билан кўргазма залига ташриф буюрди. Биз ғолибамиз билан дилдан суҳбатлашишга эришдик. Бу аёлнинг самимийлиги, ҳалоллиги ва кучлилиги ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолгани йўқ.
«Биласизми, ушбу ҳолатни болаларча ва бир вақтнинг ўзида жиддий бўлмаган ҳолат сифатида қабул қилиш мумкин, лекин мен орзу қилишни яхши кўраман». Зарина айтиб ўтган ушбу гап айниқса кўпчиликнинг ёдида қолди. Ғолибамиз жуда эрта бева қолган – 24 ёшида, ҳаётнинг ушбу қийинчиликларидан ўзини йўқотиб қўймади ва таслим бўлмади. У ўзига ишонган ҳолда, уй-рўзғорини ўзи қўлига олди ва буни икки ўғилнинг онаси бўлиш каби масъулиятли роль билан муваффақиятли ҳолда ва бир вақтнинг ўзида очиқ-кўнгил инсон сифатида мужассамлаштира олди.
«Қийин эди. Аммо Худога шукур, уддаладик». Ғолибанинг икки ўғли онасидан бир қадам ҳам узоқда бўлмади. Бахтли ва мағрур ҳолда турган фарзандлар, суратга олиш майдончасидан ўзини озгина йўқотиб қўяётган Заринани анчагина қўллаб-қувватлашди.
«Мен MacCoffee 3таси 1да Original кофесини яхши кўраман. Ундан тез-тез ичиб тураман. Ишда ва уйда бир стакандан доимий равишда ичаман. Ўғиллари ҳам MacCoffee 3таси 1да Original'ни севиб ичишади. Албатта, улар ҳам мен каби қаҳвани яхши кўрадиганлар сирасига киради ва бизнинг кофе ичишдаги танловларимиз бир хил. Мен акция тўғрисида кофе тез-тез харид қиладиган дўкон сотувчисидан билиб олдим. Мен эса ўз хаёлпарастлигимга бориб юрибман (жилмайди). Телефон ютиб оламан деб орзу қила бошладим».
Заринанинг «машинани ютаман» деб ўйламаганлиги тақдирлаш маросими якунида аниқ бўлди. Биз ғолибадан рулга ўтиришни ва оиласи билан Ангренга йўл олишдан олдин уни машинада суратга олишни сўрадик. Ҳаяжонланган аёл узоқ вақт давомида машинани ёқишга уринди. Жуда узоқ вақт давомида машина ҳайдамаганлиги сабабли, унга кўникиши учун вақт кераклигини тан олди. Заринанинг амакиси эса илтифот билан ёрдам қўлини чўзди ва суратга олиш майдончаси ходимлари учун машина билан бир нечта айлана ҳаракатларни кўрсатди.

«Ютуқли жавоб жуда тез келди. Кенжа ўғлим менга Cobalt машинасини ютганимни айтди. Табиийки, мен унга ишонмадим. Умуман олганда, ўғлимнинг ҳазилкашлиги борлиги сабабли вақти-вақти билан мени шунақа «хурсанд қилишни» яхши кўради. Мен катта ўғлимдан ушбу хабарни текширишни сўрадим ва у бу ростдан ҳам ҳақиқат эканлигини айтди — Мен машина ютиб олдим. Катта ўғлим хабарни жиддий ҳолатда айтганлигига қарамай, мен бунга ҳали ҳали ишона олмасдим. Хўш, шунчалик осон бўлдими Cobalt ютиш? Мен уларга машинани ўзим олганимдагина бу хабарга ишонишимни айтдим. Ва мана автомашинани ҳам олдим. Ҳали ҳам ишонгим келмаяпти (кулади)».


















