Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бош вазир кубоги-2020» футбол мусобақалари бошланмоқда, унда 150дан ортиқ ташкилотлар иштирок этади
Президент раислигида 2019 йил 4 сентябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳудудлардаги йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида турли оммавий маданий ва спорт тадбирлари, жумладан «Бош вазир кубоги» мусобақасини ўтказиш вазифаси юклатилганди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 4-12 октябрь кунлари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг ходимлари ўртасида футбол мусобақалари ташкил этилмоқда.
Шу мақсадда «Бош вазир кубоги» мусобақаларида қатнашиш учун мамлакатда фаолият олиб бораётган 150дан ортиқ вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларга таклифномалар юборилди. Мусобақада иштирок этиш учун талабнома тақдим этишнинг сўнгги муддати этиб 10 сентябрь белгиланган.
Ўтган йили илк маротаба ташкил этилган мусобақаларда 64та жамоа иштирок этганди. Бир ҳафтадан ошиқроқ давом этган қизғин ва муросасиз баҳсларда бош совринни Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси қўлга киритган эди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати
Мавзуга оид
20:18 / 14.01.2023
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
02:32 / 12.02.2021
Ўзбекистондаги спорт иншоотларининг бир кунлик қуввати қарийб 1,5 млн кишини ташкил этади — Адлия вазирлиги
00:18 / 12.02.2021
Ўзбекистондаги мактабларнинг 22,5 фоизида спорт заллари йўқлиги маълум қилинди
19:17 / 22.12.2020