12:20 / 09.09.2020
4252

Камавинга – Франция миллий жамоасининг 106 йил ичидаги энг ёш дебютанти

«Ренн» яримҳимоячиси Эдуардо Камавинга Миллатлар Лигаси доирасида Франция миллий жамоаси сафида Хорватияга (4:2) қарши баҳсда дебют қилди.

Opta'нинг маълумотига кўра, Камавинга Франциянинг 106 йил ичидаги энг ёш дебютантига айланди  – 17 ёшу 10 ойлик.

Яримҳимоячи миллий жамоадаги энг ёш дебютантлар орасида учинчи бўлиб турибди. Рекордчи –Жюлен Вербруже (1906 йил, 16 ёшу 10 ойлик), иккинчи ўринда эса Морис Гастиге (1914 йил, 17 ёшу 4 ойлик).

Top