УЕФАнинг собиқ раҳбари Мишель Платини 1998 йилги жаҳон чемпионатида Франция билан Бразилия терма жамоаларини финалга қадар учраша олмайдиган қилиб, гуруҳларга ажратилганини тан олди. 

"Биз 6 йил давомида жаҳон чемпионатига тайёрланиб, кичик ҳийлалардан фойдаланмасак бўлмасди. Бошқа мезбон давлатлар буни қилмайди, деб ўйлайсизларми? Франция ҳамда Бразилия ўртасидаги финал барчанинг орзуси эди", – деди Платини. 

1998 йилги финалда Франция Бразилияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди. 

2015 йил Платини коррупция билан боғлиқ муаммолар сабаб УЕФА раҳбарлигидан четлатилган эди.