Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда факультет декани 3 минг доллар, Самарқандда проректор ёрдамчиси 800 доллар билан қўлга тушди
Ўзбекистонда ОТМларга қабул билан боғлиқ навбатдаги фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz'га маълумот берди.
Фото: Қўқон давлат педагогика институти
Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қўқон давлат педагогика институти ёшлар етакчиси Б.Х. ва факультет декани В.Х.лар фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида олдиндан тил бириктириб, фуқаро З.С.нинг ишончига кириб, унинг таниши А.ни мазкур институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг доллар олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.П. фуқаро Б.Х.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 8 минг доллар талаб қилиб, шундан, 3 минг долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Департамент ва ИИБнинг Самарқанд шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд давлат университети проректори ёрдамчиси У.Э. университет талабаси С.нинг ишончига кириб, унинг ўқишини вазирликда юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали, Урганч давлат университетига кўчириб бериши эвазига 800 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28, 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:33 / 04.05.2026
Ағнаган девор, сув босган ҳовли: Рапқондан фоторепортаж
09:15 / 04.05.2026
“Амаллаб чорваларни олиб чиқиб кетдик” – сел келган Рапқондан репортаж
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
15:45 / 29.04.2026