Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси давлат ташқи қарзи портфели валюта таркибининг 69,4 фоизи - доллар, 11,9 фоизи - япон иенаси, 10,7 фоизи – SDR (махсус қарз олиш ҳуқуқлари), 4,5 фоизи – евро, 3,5 фоизи - бошқа валюталардаги ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади.
2020 йилнинг 1 ярим йиллигида давлат ташқи қарзига хизмат кўрсатиш жами харажатлари (давлат бюджети ва давлат корхоналари маблағларидан) 465,1 млн. долларни ташкил этди.
Шундан:
- асосий қарз тўловлари - 261,4 млн. доллар;
- фоиз тўловлари - 203,7 млн. доллар.
Мазкур даврда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилган давлат ташқи қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари 146,6 млн. долларни ташкил этди.
Шундан:
- асосий қарз тўловлари – 94,1 млн. доллар;
- фоиз тўловлари – 52,5 млн. доллар.















