Туркия пойтахти Анқара шанба куни қум бўрони остида қолди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

Саудия Арабистонидан ёпирилиб келган оғир чанг-тўзон йўлларда кўриш имконини чеклаб қўйди ва ҳаракатланиш тўхташига олиб келди.

Қум бўрони ярим соатдан ортиқ давом этди.

Хабар қилинишича, камида олти киши шифохонага мурожаат қилган.