Аввалроқ, 11 сентябрда АҚШ президенти Дональд Трамп икки давлат ўртасида муносабатлар яхшиланиши ҳақида эълон қилганди. Axios нашри маълумотларига кўра, АҚШ Баҳрайндан Исроил билан тинчлик сулҳи имзолашини талаб қилиб, бир неча ҳафта давомида унга босим ўтказган.
13 августда Исроил ва БАА ўртасида шундай келишув тузилганди. Яқин вақтлар ичида томонлар бир-бирининг ҳудудида элчихоналар фаолиятини тиклаш масаласида, шунингдек, коммуникация, туризм ва хавфсизлик масалаларида музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
Иккала ҳолатда ҳам Фаластин араб давлатларининг Исроил билан муносабатларни яхшилаш бўйича қарорини қаттиқ қоралаган. Фаластин ўшанда ҳам БААнинг ушбу ҳаракатлари ортидан Абу-Дабидан ўз элчисини чақиртириб олган.












