Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда жиноий тўдалар етакчилари коронавирусга қарши курашга жалб қилинади
Индонезия ҳуқуқ-тартибот идоралари маҳаллий жиноий тўдалар етакчиларини коронавирус пандемияси шароитида ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш режими ортидан назорат қилишга жалб қилмоқчи. Бундай режани мамлакат парламентида миллий полиция раҳбари ўринбосари Гатот Прамоно тақдим этган.
Унинг таъкидлашича, гап жиноят олами етакчиларини хизматга ёллаш ҳақида бормаяпти. “Биз шунчаки авторитетларни коронавирус олдини олишдаги муайян вазифаларни бажаришга жалб қилмоқдамиз”, деб айтган Прамоно.
Полициячининг тушунтиришича, бозорлар ва автотураргоҳлар мафия томонидан назорат қилинади. Шу сабабли жиноий тўдалар бундай жойларда муайян қоидаларга риоя қилиниши, мисол учун, ниқоб тақилишини таъминлашлари мумкин. Шу билан бирга, полиция ва ҳарбийлар жиноий гуруҳлар аъзолари бу жараёнда инсон ҳуқуқларини бузмасликлари ортидан назорат олиб боради.
Бундан ташқари, Индонезиянинг Гресик округида ниқобсиз ҳолда тутилган эркакларни кескин тарзда жазолашга қарор қилинди: улар коронавирус қурбонларига қабрлар қазишга жўнатилмоқда.
Таъкидланишича, қабрлар қазишга илк 8 нафар қоидабузар жўнатилган.
Маҳаллий ҳокимият вакили журналистларга округда фақатгина 3 нафар гўрков қолганини ва шу сабабли уларга бундай “ёрдам” ортиқчалик қилмаслигини айтган.
Охирги ҳафталарда Индонезияда коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда. Энг оғир вазият пойтахт Жакартада кузатилмоқда, бу ерда 15 сентябрдан яна қатъий чекловлар киритилган.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 225 мингдан ошиб кетган, вирусдан вафот этганлар сони 8,9 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026