Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 15 сентябрь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.
Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 45 000 сўмдан 68 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (45 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (68 000 сўм).
Қўй гўшти 45 000 сўмдан 86 000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (45 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (86 000 сўм) кузатилди.
Картошка 2 400 сўмдан 6 500 сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори»да сотувда бўлган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2 400 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотилган сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 500 сўм) қайд этилди.
Пиёз 800 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)
Пиёз маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори»да (800 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (4 000 сўм).
Сабзи 1 200 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори»да (1 200 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (5 000 сўм) қайд этилди.
Тухум 6 000 сўмдан 12 000 сўмгача (10 дона)















