10:55 / 17.09.2020
5559

Ўзбекистон 8 ойда хориждан қанча музлаткич сотиб олди?

Ўзбекистон 21та давлатдан музлаткич импорт қилган.

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатга қиймати 22,5 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 162 мингдан зиёд музлаткичлар импорт қилинган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу йил 25 783 дона кам музлаткич харид қилинган.
 
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 21та давлатдан музлаткич импорт қилган. Импорт улуши юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (71 минг), Россия Федерацияси (59,5 минг), Индонезия (8,5 минг), Вьетнам (8,3 минг) ва 4,7 минг дона музлаткич билан Беларусь Республикасини кўриш мумкин.

Маълумот ўрнида, мамлакатда 2019 йилда қиймати 754,5 млрд. сўмлик 502 минг дона музлаткичлар ишлаб чиқарилган.

Top