Ўзбекистон | 00:10 / 18.09.2020
75947
3 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда COVID-19'га чалинган 11 яшар бола вафот этди, Наманганда юзга яқин янги беморлар аниқланди

17 сентябрь куни Ўзбекистонда 599 кишида коронавирус аниқланиб, 618 киши тузалгани тасдиқланди. Шу тариқа, сўнгги ҳафталар ичида илк марта соғайганлар сони янги аниқланган беморлардан кўпроқ бўлди.

Расмий статистикада жами ҳолатлар 50 мингтага яқинлашмоқда: ҳозиргача 49 761 кишида коронавирус аниқланиб, улардан 46 092 нафари тузалган.

Қурбонлар эса камида 415 нафарни ташкил этяпти. 17 сентябрь куни вафот этганлар рўйхатига Бўстонлиқ туманида яшаган 11 яшар ўғил бола ҳам қўшилди.

Янги ҳолатлар (+599)

Сўнгги кунларда Наманган вилоятида коронавирус тарқалиши тезлашгани кузатилмоқда. Вилоятда 15 сентябрда 30та, 16 сентябрда 92та янги ҳолат қайд этилган бўлса, 17 сентябрда 94 нафар бемор аниқланди.

Мамлакат миқёсида бир кунда 599та янги ҳолат cўнгги бир ҳафта ичидаги энг юқори кўрсаткичдир.

  • Тошкент шаҳри – 323
  • Тошкент вилояти – 125
  • Наманган вилояти – 94
  • Андижон вилояти – 14
  • Самарқанд вилояти – 11
  • Сирдарё вилояти – 9
  • Қашқадарё вилояти – 7
  • Фарғона вилояти – 7
  • Сурхондарё вилояти – 6
  • Хоразм вилояти – 3

Тузалганлар (+618)

Бир неча ҳафталар ичида илк марта коронавирусдан тузалиб чиққанлар сони янги ҳолатлардан кўпроқ бўлди. 17 сентябрда биргина Тошкент шаҳрида 426 киши COVID-19'дан фориғ бўлгани қайд этилди.

  • Тошкент шаҳри – 426
  • Тошкент вилояти – 109
  • Наманган вилояти – 50
  • Андижон вилояти – 9
  • Сирдарё вилояти – 6
  • Фарғона вилояти – 5
  • Қашқадарё вилояти – 5
  • Хоразм вилояти – 4
  • Сурхондарё вилояти – 3
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 1

Ўлим ҳолатлари (+6)

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшаган 11 ёшли М.У. исмли ўғил бола мамлакатда коронавируснинг энг ёш қурбонига айланди. Бунгача Ўзбекистонда вояга етмаганларнинг коронавирусдан вафот этиши бирор марта кузатилмаган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 11 ёшли боланинг вафоти ҳақида тўлиқроқ маълумот бериши, хусусан, унда ёндош касалликлар бўлган-бўлмагани, болада вирус қачон аниқлангани каби ахборотларни очиқлаши мақсадга мувофиқ.

  • Юнусобод туманида яшаган 64 ёшли К.Э. (эркак)
  • Мирзо Улуғбек туманида яшаган 56 ёшли Г.Ш. (аёл)
  • Тошкент вилоятида (қайси туман экани маълум қилинмади) яшаган 59 ёшли Э.Н. (эркак)
  • Тошкентлик 69 ёшли Б.Т. (эркак)
  • Ангрен шаҳрида яшаган 44 ёшли Х.Т. (эркак)
  • Бўстонлиқ туманида яшаган 11 ёшли М.У. (ўғил бола)

Айни пайтда Ўзбекистонда 3 254 нафар бемор COVID-19'дан даволанмоқда. Улардан 478 нафари оғир, 269 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид