Январь-август ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 135 трлн сўмга етди
2020 йилнинг январь-август ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 135 трлн сўмга етди. Унинг номинал ҳажми 11,9 трлн сўмга ошди.
Давстатқўм хабарига кўра, таққослама эквивалентда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 0,1 фоизни ташкил этди
2020 йилнинг январь ойига нисбатан жорий йилнинг август ойида (дискрет ой) кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 2,2 трлн. сўмга ўсди ва 18,5 трлн. сўмга етди.
2020 йил VII дискрет (июль) ойининг ҳажмига нисбатан таққослаганда, 2020 йил VIII дискрет (август) ойининг ҳажми 2,6 трлн. сўмга ўсди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган бозор хизматлари таркибида энг катта улушни савдо хизматлари эгаллайди. 2020 йилнинг январь-август ойларида уларнинг улуши 26,2 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, юқори кўрсаткичлар транспорт хизматлари (24,2 фоиз), молиявий хизматлар (21,9 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари бўйича (6,1 фоиз) қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар кўрсатиш ҳажмларининг унча катта бўлмаган ўсиши кузатилди, уларнинг улуши атиги 1,4 фоизни ташкил этди. Шунингдек, нисбатан юқори бўлмаган улуш компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар - 1,5 фоиз, ижара соҳасидаги хизматлар - 1,8 фоиз, меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар ҳиссаси 2,1 фоизга тўғри келди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024