22 сентябрь – жаҳон миқёсида автомобилсиз кун. Азиз Абдуҳакимов барчани ушбу акцияни қўллаб-қувватлашга чақирди
Эртага – 22 сентябрь куни жаҳон миқёсида автомобилсиз кун сифатида белгиланган. Маълумотларга кўра, акцияда дунёнинг 1500дан ортиқ шаҳарларида яшовчи 100 миллиондан зиёд аҳоли иштирок этади.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ушбу сана олдидан мурожаат билан чиқиб, ўзбекистонликларни ҳам мазкур глобал ташаббусда фаолликка чорлади.
«Автомобилсиз кун ғояси 1995 йилда Буюк Британияда пайдо бўлган ва қисқа муддатда бутун дунёда кенг оммалашган. 2000 йилдан бери 22 сентябр жаҳонда автомобилсиз кун сифатида нишонланади.
Шу куни автомобил ҳайдовчилари шахсий транспорт воситаларидан камида бир кун фойдаланишмайди, баъзи шаҳарлар ва мамлакатларда пиёда юриш, велосипед ҳайдаш, жамоат транспортидан фойдаланиш, шунингдек, иш ва дам олиш жойларига пиёда бориш ғояларини тарғиб қилувчи махсус акциялар ҳам ташкил қилинади.
Бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – энг аввало, автомобиллардан чиқаётган турли заҳарли газлар орқали атмосферанинг заҳарланишини камайтиришга ўз ҳиссасини қўшиш, қолаверса пиёда юриш ва велосипедда сайр қилишни кенг тарғиб этишдан иборат. Бу эса аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш йўлида хизмат қилади.
Мен ҳам сизларни ушбу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаб, шу кунни автомобилсиз ўтказишга ҳаракат қилишга чорлаб қоламан!» – деб ёзди Азиз Абдуҳакимов Facebook'даги саҳифасида.
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар
19:24 / 15.08.2023
Импорт автомобилларнинг фақат расмий дилерлар томонидан сотилиши талаби бекор қилинди
19:06 / 28.07.2023