Республика бўйича чакана савдо товар айланмаси 119,5 трлн сўмни ташкил этди
Республика бўйича 2020 йилнинг январь-август ойларида чакана савдо товар айланмаси 119,5 трлн сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг январь-август ойларига нисбатан 2,2 фоизга камайди.
Давстатқўм хабарига кўра, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 21,9 трлн сўмни (ўсиш суръати 22,6 фоиз), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 97,6 трлн сўмни (6,5 фоизга камайди), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 7,05 трлн сўмни (37,6 фоизга камайди) ташкил этди.
Республика чакана савдо товар айланмасида энг юқори улушни Тошкент шаҳрида 22,4 фоиз улуш билан 26,8 трлн сўмни ташкил этди.
Республика чакана савдо товар айланмасида Тошкент, Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ўсиш суръатлари кузатилди. Чакана савдо товар айланмасининг таркибий қисмларида 81,6 фоиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига ва 18,4 фоиз йирик корхоналар ҳиссасига тўғри келди.
Республика чакана савдо товар айланмасида энг қуйи улушни Сирдарё вилояти 1,9 фоиз улуш билан 2,3 трлн сўмни ташкил этди.
2019 йилнинг январь-август ойларига нисбатан республиканинг Хоразм (90,0 фоиз), Сурхондарё (90,1 фоиз), Наманган (93,3 фоиз), Жиззах (94,2 фоиз) ва Фарғона (95,0 фоиз) вилоятларида чакана савдо товар айланмасининг камайиш суръатлари кузатилиб, нисбатан юқори кўрсаткичлар Навоий (100,4 фоиз) ва Самарқанд вилоятларида (100,7 фоиз) қайд этилди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024