Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда уйида каннабис парваришлаган 63 ёшли фуқаронинг фаолиятига чек қўйилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 11 сентябрь куни соат 19:00да Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Тадбир давомида, 63 ёшли А.Г.нинг яшаш уйи ҳовлиси кўздан кечирилганида, 2та тахтадан ясалган идишда, 2та темир челакка ва 5та елим идишда ҳамда 1,5 квадрат метр майдонида экилган жами 11 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимликлари, шунингдек уларнинг ёнида елим идишларда 25 дона баландлиги 2 см.дан 12 см.гача бўлган каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги ниҳолларини экиб парваришлаб келаётганлиги, шу билан бирга, 11 туп ўсимликлардан юлиб олиниб қуритиш учун қоғоз бўлагига ёйиб қўйилган 5,1 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида А.Г. жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
23:36 / 29.04.2026