Наманганда ишчи электр токи уриши оқибатида вафот этди
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йил 25 сентябрь куни Янгиқўрғон туман шифохонасидан хабар тушган, деб ёзмоқда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Унга кўра, Янгиқўрғон туманидаги МЧЖда туманда жойлашган Водий МФЙ Ипакчи кўчасида таъмирлаш ишлари бўлаётган кўп қаватли уйда техника хавфсизлиги ёки меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини етарли даражада ташкил этилмаганлиги оқибатида, шу куни соат 16:00ларда ушбу жойда ёлланма ишчи сифатида ишлаётган, Уйчи туманида яшаган, 1995 йилда туғилган фуқаро электр токи уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Янгиқўрғон туман СТЭБнинг хулосасида марҳумда электр травма, ўнг қўл чап кафти учи юзаси электр тамға кўринишидаги жароҳатлар унинг ўлимига олиб келувчи жароҳатлар эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
10:09 / 07.11.2024
683 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди
11:34 / 06.11.2024