Спорт | 08:08 / 30.09.2020
4512
1 дақиқада ўқилади

Англия Лига Кубоги. Моуриньо илк бор Лэмпард жамоасини мағлуб этди – «Тоттенҳэм» 1/4 финалда

Англия Лига Кубогининг 1/8 финалида «Тоттенҳэм» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилиб, пенальтилар сериясида ғалабани илиб кетди. 

Ўйиннинг асосий вақтида жамоалар биттадан гол уришди, Вернернинг голига Ламела жавоб берди. Пенальтилар сериясида эса «кўклар» хавбеки Мэйсон Маунт адашди ва Моуриньо-Лэмпард қарама-қаршилигида илк бор португалиялик мутахассиснинг қўли баланд келди. Бунгача Фрэнк 3 марта устозини мағлуб этганди.

Лига Кубоги, 1/8 финал

Тоттенҳэм – Челси 1:1
Пенальтилар серияси: 5:4
29 сентябрь, «Тоттенҳэм Ҳотспур Стэдиум»
Голлар: Ламела (83) – Вернер (19).

Тоттенҳэм – Льорис, Регилон, Орье, Танганга (Кейн, 70), Дайер, Сиссоко, Ндомбеле, Ламела, Жедсон Фернандеш (Ҳёйбьерг, 63), Бергвейн (Моура, 76), Алдервейрелд. 

Челси – Менди, Томори, Чилуэлл (Эмерсон, 66), Зума, Аспиликуэта, Ковачич (Канте, 70), Жоржиньо, Маунт, Ҳадсон-Одои, Жиру (Абраҳам, 76), Вернер.

Огоҳлантиришлар: Ковачич (45), Орье (59), Танганга (61), Жоржиньо (83).

Мавзуга оид