Loretto’да улар қандай ҳисобга олинганини кир ювиш ва қуритиш машиналари, ўрнатиладиган ошхона техникаси, кичик техника, музлаткичлар ва кондиционерлар мисолида кўриб чиқамиз.

Катта оила учун: Loretto DUO, кир ювиш ва қуритиш машиналари

Loretto DUO - кир ювиш-қуритиш колоннаси: пастда 12 килограммли кир ювиш машинаси, тепада Heat Pump иссиқлик насосли 12 килограммли қуритиш машинаси. Иккаласи мустақил ишлайди ва колонна марказидаги битта сенсорли панелдан бошқарилади. Кир ювиш қисмида Direct Drive мотори, қуритиш қисмида чўткасиз Pro Inverter мотори. Ювиш воситаси ва кондиционерни DUO ўзи дозалайди, ювиш ва қуритишни синхронлаш, кирга буғ билан ишлов бериш мумкин, FreshCare функцияси эса кирни ғижимланишдан ҳимоя қилади. Ранглари - кулранг ва бинафша.

Loretto кир ювиш машиналари 6 кг дан 10 кг гача юкламага мўлжалланган ва инверторли моторларда ишлайди: тўғридан тўғри юритма Direct Drive ёки чўткасиз Pro Inverter. Уларда ишқаланиб ейиладиган графит чўткалар йўқ - моторларга 10 йил кафолат берилади. AVENTO, VIANO, AVERO, LUNARO ва LUCIA сериялари текис дизайнда (flat design) ишланган: дақиқасига 1400 айланишгача сиқиш, 16 тагача дастур ва буғ билан ювиш - буғ билан ювиш Loretto’нинг барча кир ювиш машиналарида бор. Флагман LW-1017DD-G Wi-Fi орқали бошқарилади ва тунда кам шовқин билан ювади.

Loretto’нинг барча қуритиш машиналари Heat Pump (иссиқлик насоси) технологияси бўйича ишлайди: кийим 40-50°C да қуритилади, электр энергияси эса ТЭН ли конденсацион қуритгичга нисбатан тахминан икки баравар кам сарфланади. Юклама - 8 ва 10 кг, пойабзал ва жун буюмлар учун «Жавонда қуритиш» режими бор.

Фото: Loretto

Ўрнатиладиган техника: ошхона тўлиқ

●      Идиш ювиш машиналари: 10, 14 ва 16 кишилик моделлар мебель фасади ортига тўлиқ яширилади. Сенсорли дисплей, 8 дастур - тезкор ювишдан интенсив ювишгача, қулай саватлар. Идишлар қиздириш билан қуритилади, цикл охирида эса эшик ўзи очилади (Auto Open). LBDW-106TDO/A ва LBDW-146TDI/A моделлари ювиш тугашига қолган вақтни полга проекция қилади.

●      Духовкалар: камера 70-80 литр, 250°C гача қиздириш, конвекция ва гриль, 10 тагача режим, уч қават ойнали эшик ва тортиб чиқариладиган патнис; LBO-688NE11-BG да «Пицца» ва Air Fry режимлари бор.