Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ЙПХ инспекторига бўйсунмаган ҳайдовчи 6та автомобилга техник шикаст етказди
ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 1 октябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси ва Мовароуннаҳр кўчаси кесишмасида “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси 30 ёшли Т.А. хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у ҳаракатини давом эттириб, Мустақиллик шоҳкўчаси бўйлаб юқори тезликда ҳаракатланган ва Оққўрғон кўчаси - Мустақиллик шоҳкўчаси кесишмасига етган вақтида қоидабузарлигини давом эттириб, ўзидан олдинда бўлган Matiz, Cobalt, Hyundai, Nexia, Spark ва Damas русумли транспорт воситаларига техник шикаст етказган.


Қайд этилишича, Т.А. йўлнинг қарама-қарши бўлагини ажратиб турувчи қисмида, тунги вақтда ёритиш учун ўрнатилган симёғочга урилиб тўхтаган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ экани айтилади.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги сабабли ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, тезлигини меъёридан ошириб ҳаракатланганлиги маълум бўлди.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.


Мавзуга оид
17:52 / 28.02.2026
Фото: Сержант Ҳосилбек Эшназаров сўнгги манзилга кузатилди
17:30 / 28.02.2026
Ички ишлар ходимларини обрўсизлантиришда айбланган Асадбек Жумаевнинг қамоқдаги суратлари тарқатилди
13:36 / 28.02.2026
Энг кўп сарф Самарқанд ва Тошкентда: таъмир хизматлари статистикаси
09:38 / 28.02.2026