Жаҳон | 03:32 / 03.10.2020
63682
2 дақиқада ўқилади

Трамп касалхонага ётқизилди. Уни қандай препарат билан даволашаётгани маълум

Фото: Getty Images

Коронавирус юқтириб олган АҚШ президенти Дональд Трамп бир неча кун Уолтер Рид номидаги АҚШ миллий ҳарбий тиббиёт марказида бўлади. Бу ҳақда AP ёзмоқда.

Агентликнинг Оқ уйга таяниб хабар беришича, Трамп касалхонада у учун тайёрлаб қўйилган махсус люкс хонадан презизидентлик фаолиятини давом эттиради. Reuters'га кўра, Трамп касалхонага ётишни хоҳламаган, лекин унинг шифокорлари президент керакли тиббий хизматни олиши учун касалхонага ётишига кўндиришган.

AP'нинг ёзишича, 74 ёшли Трамп коронавирус қийин ўтадиган одамлар сирасига киради. Аввало унинг ёши катта, шунингдек, бўйи 190 см бўлган Трампнинг оғирлиги 110 кг ва бу нормал ҳолат ҳисобланмайди: «Трамп жисмоний тарбия билан шуғалланмайди ва парҳез қилмайди», деб ёзган Reuters.

Трампнинг танасига Regeneron компанияси муваффақиятли синалганини эълон қилган антинанали коктейлдан 8 грамм юборишган. Шифокорлар президентнинг танаси препаратни муаммосиз қабул қилганини маълум қилишди.

Мавзуга оид