Ўзбекистон | 08:23 / 08.10.2020
9923
1 дақиқада ўқилади

Академик Турсунбой Рашидов оламдан ўтди

Академик Турсунбой Рашидов 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси хабар берди.

Турсунбой Рашидов 1934 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. Олим республикада механика соҳаси ривожланишида катта ҳисса қўшди

Турсунбой Рашидов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби», Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти совриндори, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги бўлган.

«Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Турсунбой Рашидовнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади. Академик Турсунбой Рашидовнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси номидан чуқур ҳамдардлик билдирамиз», - дейилади Фанлар академияси хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид