Олимлар қисқа муддатли карантин зарарли эканини айтишди
Олимларнинг қайд этишича, чекловлар бекор қилинганида аҳолининг катта қисми вирус қаршисида ожиз қолади, шунингдек, аллақачон касаллик юқтирганлар сони сақланиб қолади.
Қисқа муддатли локдаунлар аҳолининг ҳимоясини заифлаштиради, COVID-19 пандемияси давомийлигини узайтиради ва ўлимлар сонига ошишига олиб келади, демоқда Эдинбург университети экспертлари. Тадқиқот натижалари ҳақида Sky News хабар берди.
"Ушбу тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, зудлик билан карантин жорий этилиши интенсив даволаш бўлимларида жойга бўлган юқори талабни пасайтириш нуқтаи назаридан самарали, аммо шу билан бирга у эпидемия чўзилишига, айрим ҳолларда ўлимлар сони ошишига олиб келади", - дея тадқиқотдан иқтибос келтиради телеканал.
Олимларнинг қайд этишича, чекловлар бекор қилинганида аҳолининг катта қисми вирус қаршисида ожиз қолади, шунингдек, аллақачон касаллик юқтирганлар сони сақланиб қолади. Бу эса эпидемиянинг иккинчи тўлқинига, кейинчалик янги ўлимларга олиб келади, деб ёзади олимлар.
Уларнинг фикрича, коронавирусдан ўлимлар сони беморлар сонига эмас, балки уларнинг ёшига кўпроқ боғлиқ.
"Карантин мавжуд инқирозга чек қўяди, аммо узоқ муддатли ечим эмас", деди тадқиқот натижаларини изоҳлаган Эдинбург университетининг юқумли касалликлар бўйича профессори Марк Вулхаус.
Worldometers сайти маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 36,4 миллиондан ошган, 1 миллиондан ортиқ ўлим қайд этилган.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023